«олимпия ўйинлари 2024» тегли мақолалар


Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкент аэропортида кутиб олинади (спортчилар кортежи йўналиши)
12 август 2024, 13:32

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкент аэропортида кутиб олинади (спортчилар кортежи йўналиши)

12 август куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкент аэропортининг 3-терминалида тантанали кутиб олинади. Олимпиада чемпионлари ва совриндорлари аэропортдан МОҚ биносигача автобус кортежларида ҳаракатланади.

Боксчи Лазизбек Мулложонов Олимпиада олтин медалини қўлга киритди
10 август 2024, 02:05

Боксчи Лазизбек Мулложонов Олимпиада олтин медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов финалда келиб чиқиши кубалик бўлган озарбайжонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпия ўйинларидаги илк олтин медалини қўлга киритди. Бешинчи «олтин» Ўзбекистон учун барча Олимпиадалар рекорди бўлди. Жамоа медаллар жадвалида 14-ўринга кўтарилиб олди.

Таэквондочи Озода Собиржонова жангнинг сўнгги сонияларида Олимпиада бронза медалини қўлдан бой берди
10 август 2024, 01:07

Таэквондочи Озода Собиржонова жангнинг сўнгги сонияларида Олимпиада бронза медалини қўлдан бой берди

Ўзбекистонлик 21 ёшли таэквондочи Озода Собиржонова Олимпиада бронза медали учун кечган баҳсда сўнгги уч сониягача олдинда борганига қарамай, якунда белгиялик рақибига имкониятни бой берди.

Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Олимпия чемпиони (видео)
10 август 2024, 00:57

Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Олимпия чемпиони (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев мексикалик рақибини мағлуб этиб, Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.

Эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев Олимпиаданинг бронза медалига эга чиқди
9 август 2024, 23:23

Эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев Олимпиаданинг бронза медалига эга чиқди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев қирғизистонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди.

Президент телефон орқали Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
9 август 2024, 21:17

Президент телефон орқали Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади

Президент Олимпиадада олтин медални қўлга киритиб, икки карра чемпион бўлган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматовни телефон орқали табриклади. Шавкат Мирзиёев Рашитов жароҳатига қарамай ғалаба қозонгани ва Дўсматовнинг жангини «нафас олмай» кузатганини таъкидлади.

«Қўлловингиз максимал даражада сезилди». Таэквондочи Улуғбек Рашитов — Ўзбекистон халқига
9 август 2024, 02:33

«Қўлловингиз максимал даражада сезилди». Таэквондочи Улуғбек Рашитов — Ўзбекистон халқига

Таэквондо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов ўзбекистонликларга кўрсатаётган қўллови учун миннатдорчилик билдирди. «Мамлакатимизда туғилганимдан ниҳоятда хурсандман ва ниҳоятда фахрланаман. Бутун халқимизга айтмоқчиманки, қўллаб-қувватловингиз максимал даражада сезилди», — деди у.

Боксчи Ҳасанбой Дўсматов — икки карра Олимпиада чемпиони (видео)
9 август 2024, 02:15

Боксчи Ҳасанбой Дўсматов — икки карра Олимпиада чемпиони (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг финал жангида франциялик рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида Олимпия ўйинларида иккита олтин медалга эга чиққан биринчи боксчи бўлди.

Боксчи Абдумалик Халоков Олимпиада финалига чиқди
9 август 2024, 01:15

Боксчи Абдумалик Халоков Олимпиада финалига чиқди

Ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков Париждаги Олимпиада ўйинлари финалига чиқди ва «олтин» учун жанг қиладиган бешинчи боксчига айланди. Финалда унга ўзбекистонлик бокс мураббийи ёрдам берган қирғизистонлик спортчи рақиб бўлади.

Тарихий натижа. Улуғбек Рашитов — таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони
9 август 2024, 00:49

Тарихий натижа. Улуғбек Рашитов — таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони

Таэквондочи Улуғбек Рашитов Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида иккита Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган биринчи таэквондочи бўлди.

Париж-2024. Таэквондочи Улуғбек Рашитов Олимпиада финалига чиқди (видео, фото)
8 август 2024, 21:11

Париж-2024. Таэквондочи Улуғбек Рашитов Олимпиада финалига чиқди (видео, фото)

Ўзбекистон тарихидаги энг ёш Олимпия чемпиони, таэквондочи Улуғбек Рашитов ўз фаолиятида иккинчи бор Олимпиада ўйинлари финалига чиқди ва Ўзбекистонга медални кафолатлади.

Боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада финалига чиқди
8 август 2024, 01:45

Боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада финалига чиқди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов германиялик рақибини ишончли тарзда мағлубиятга учратиб, Париж Олимпиадаси финалига йўл олди. У Олимпиада ўйинларида «олтин» учун жанг қиладиган тўртинчи ўзбекистонлик боксчи бўлмоқда.

Ўзбекистон футболчилари Олимпиадада Доминикан билан дуранг ўйнади
30 июль 2024, 21:18

Ўзбекистон футболчилари Олимпиадада Доминикан билан дуранг ўйнади

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги сўнгги учрашувида Доминикан Республикаси билан дуранг ўйнади (видео, статистика).

Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан Ута Абэ манзилига негатив изоҳ ёзишни тўхтатишни сўради
29 июль 2024, 21:36

Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан Ута Абэ манзилига негатив изоҳ ёзишни тўхтатишни сўради

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан рақиби Ута Абэ ҳақида ҳақоратомуз фикрлар ёзишни тўхтатиш ва барчага ҳурмат кўрсатишни сўради. Аввалроқ 5 йил мағлубиятга учрамаган япониялик спортчи Келдиёровага ютқазганида, нега йиғлаб юборганини тушунтирганди.

Ўзбекистон футболчилари Олимпиададаги илк учрашувда Испанияга имкониятни бой берди (видео)
24 июль 2024, 20:41

Ўзбекистон футболчилари Олимпиададаги илк учрашувда Испанияга имкониятни бой берди (видео)

Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпиададаги тарихий дебюти рақиблар рейтингига тўлиқ мос тушди. Испаниядан мағлубият 1:2 нисбатдаги кичик фарқни акс эттирди. Футболчилар муносиб ўйин кўрсатди, энди қолган ўйинлар турнирнинг чорак финалига етаклаши керак.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси либоси тақдим этилди (+фото)
3 июль 2024, 14:38

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси либоси тақдим этилди (+фото)

Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар делегациясини кузатиш маросимида терма жамоа байроқдорларига давлат байроғи топширилди, шунингдек, жамоанинг расмий либоси ҳам тақдим этилди. Фото.

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогида Индонезияни мағлуб этиб, тарихда илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди (+ видео)
29 апрель 2024, 21:39

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогида Индонезияни мағлуб этиб, тарихда илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди (+ видео)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияни мағлуб этиб, тарихда илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг